Жанубий Кореянинг Jee Sung Corporation компанияси раиси Майкл Жо Ўзбекистоннинг фармацевтика компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш мақсадида июль ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Ташриф давомида Майкл Жо «Ўзфармсаноат» акциядорлик концернида бўлиб, компания раиси Мирзанозим Дўстмуродов билан учрашди. Концерн раиси меҳмонни мамлакатнинг фармацевтика бозори ривожи ҳамда етакчи фармацевтика компаниялари ва корхоналари фаолияти билан таништирди.
Музокаралар жараёнида томонлар Ўзбекистонда тиббий стерилизаторларни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик истиқболлари масалаларини муҳокама қилди, маҳсулотни сотиш чоралари кўздан кечирилди. Шунингдек, кореялик меҳмон Jurabek Laboratories, Laxisam Pharmaceuticals ва Orto Best компанияларига ташриф буюрди.
Изоҳ (0)