2015 йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятининг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳисобот даврида ёввойи ҳайвонларни овлаш учун 135 та, ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш бўйича 334 та, шу жумладан, CITES Конвенцияси бўйича 146 та, ўсимлик дунёси бўйича доривор, озиқ-овқат ва техник ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашга 138 та, шунингдек ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини республикадан ташқарига олиб чиқишга 140 та ҳамда республикага олиб киришга 7 та рухсатнома берилди.
Изоҳ (0)