Япония ҳукумати Ўзбекистонга 211 миллион иена (1, 703 миллион доллар) миқдоридаги грантни тақдим этади, у Ўзбекистон вакилларининг Японияда ўқишини ташкиллаштиришга йўналтирилади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистон ҳукумати 27 июль куни Япония ҳукуматининг Ўзбекистон вакилларининг Японияда ўқишини ташкиллаштиришга йўналтирилган грантларини самарали ишлатиш чора-тадбирлари ҳақида қарор қабул қилди.
Ҳужжатга кўра, грант Ўзбекистон вакилларини Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида ўқитиш учун ажратилади.
Таълим учун номзодларни саралаш Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)