Янги Sliden’Joy компакт тизими портатив шахсий компьютернинг асосий экранига битта ёки иккита қўшимча дисплей қўшиш имконини беради, дея хабар бермоқда «Lifehacker.ru».
Sliden’Joy Маc ва PC’га мос тушади. 13, 15 ва 17 дюймли учта модификация таклиф этилади. Уларнинг барчаси бир хил — 1280×720 пикселли.
Қўшимча экранлар ноутбукнинг орқа томонига магнитлар ёрдамида мустаҳкамланади ва 180 градусга бурила олади, бироқ асосий дисплейдан оғиш бурчагини у ўчиқ ҳолдагина ўзгартириш мумкин.
Дисплей ноутбукка USB 3.0 ёки бир нечта USB 2.0 ёрдамида уланади.
Битта дисплейли Sliden’Joy 220 доллар, икки дисплейлиси эса 330 доллар туради.
Изоҳ (0)