Facebook ижтимоий тармоғи интернетга уланиш сигналларини тарқатувчи ва қуёш батареяларида ишлайдиган гигант дронларни синашга тайёр. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқ муҳандислари томонидан тайёрланган учувчисиз парвоз қилувчи қурилманинг оғирлиги 457 килограмм, қанотларининг умумий узунлиги эса 43 метрга тенг. Дрон ерга ўрнатилган станцияларга сигнал узатишда лазер нурларидан фойдаланади.
Мазкур дрон сайёранинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчиларни интернетга улаш дастури доирасида ишлаб чиқилган. Facebook худди шу мақсадлар учун дронлардан ташқари сунъий йўлдошлар ва бошқа қурилмаларни ҳам ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Facebook’нинг рақобатчиси — Google компаниясида ҳам шунга ўхшаш дастур бўлиб, унинг доирасида Ерга интернет-сигнал узатувчи сунъий йўлдошлар ва ҳаво шарлари ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)