Apple компаниясининг Купертинодаги Campus 2 бош штабида ташрифчилар учун томоша майдончасига эга марказ бўлади, дея хабар бермоқда «3dnews.ru».
Марказ ойнадан ишланиб, углерод толали том билан ёпилган бўлади. Иншоотнинг биринчи қаватини 222 м² майдонда қаҳвахона ва 940 м² майдонда дўкон эгаллайди. Етти метрли бино томига зина ва лифтлар ёрдамида кўтарилиб, кампусни юқоридан томоша қилиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)