Икки нафар Тожикистон фуқароси наркотикларнинг йирик партиясини контрабанда қилгани учун ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «UZ24».
Қўлга олинганларнинг спорт сумкалари текшириб кўрилганида 20 та полиэтилен ўрам топилди. Экспертиза улардаги моддалар хом опий эканлигини аниқлади. Контрабандачилардан мусодара қилинган наркотикларнинг умумий оғирлиги 20 килограмм 635 граммни ташкил этди.
Ушбу наркотикларни Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудида 1 килограмми учун 2,5 минг доллардан пулламоқчи бўлишгани маълум бўлди. Шунингдек, наркогуруҳнинг яна бир фаол аъзоси Булунғур туманидаги яшаш жойида қўлга олинди.
Ҳибсга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг чет элга ноқонуний равишда чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириш, контрабанда, наркотик моддаларни сотиш мақсадида ноқонуний тарзда тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)