Каттақўрғон туманидаги «Қорадарё» электр тармоқлари корхонаси назоратчиси «Равотли» ва «Қорабек» қишлоқларидаги фуқароларнинг электр учун тўлаган пулларини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборди, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.
У 15 нафар фуқародан жами 350 АҚШ доллари ва 4 522 000 сўм пул олиб, абонентларнинг қарздорлигини қопламасдан, пулларни ўз чўнтагига урган.
Газетада қайд этилишича, «Қорадарё» электр тармоқлари корхонасининг бошқа назоратчи, электромонтёр, техник ва усталари ҳам шу тахлит иш юритган.
Суд уларнинг ҳар бирининг қилмишини ўрганиб чиқиб, айбига яраша ахлоқ тузатиш ва жарима жазоларига тортди. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган зарар қопланадиган бўлди.
Изоҳ (0)