Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан кузда учрашади ва мазкур учрашувда «Турк оқими» лойиҳасининг келажаги муҳокама қилинади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар берди «Ведомости» нашри.
Давлат раҳбарлари Туркияда янги ҳукумат таркиби шакллантирилганидан сўнг учрашишга келишган, бироқ қайта сайловлар талаб этилгудек бўлса, бу жараён куз охиригача чўзилиши мумкин.
Кейинги пайтда «Турк оқими» лойиҳасининг келажаги мавҳум бўлиб турибди. Ўтган ҳафтада Reuters агентлиги лойиҳа юзасидан музокаралар тўхтатилганини хабар қилган эди, аммо Туркиянинг Россиядаги элчиси Умид Ярдим ва Россия энергетика вазири Александр Новак бу маълумотни инкор этди.
Таъкидланишича, музокараларнинг вақтинчалик тўхтатилганига газ нархи ёки газ тармоқлари сони бўйича баҳслар эмас, балки айнан Туркияда вазирлар маҳкамаси йўқлиги асосий тўсиқ бўлмоқда.
Изоҳ (0)