Россия Федерацияси таркибидаги Кабарда-Балкария Республикаси пойтахти Нальчикда олти нафар жангари халқаро террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб, йўқ қилинди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Миллий аксилтеррорчилик қўмитасига таяниб.
Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, зарарсизлантирилган бандитлар йил бошида ноқонуний ҳолатга ўтиб, бандитлар махфий фаолиятининг марказий сектори таркибига кирган. Улар террорчилик йўналишидаги бир қатор жиноятларни амалга оширган, жумладан 31 июль куни полиция полковнигини ўлдирган.
Изоҳ (0)