Россия Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлари бош қўмондони Виктор Золотов ниҳоят даромадлари ҳақидаги декларацияни эълон қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Генералнинг 2014 йилги даромади 6,08 миллион рублни ташкил этди. Шунингдек, унинг 1,19 гектар ва 0,4 гектарлик ер майдонлари, иккита уй-жойи, битта квартираси, битта машина қўйиш жойи ва музхонаси бор. Бундан ташқари, Золотов рафиқаси билан тенг улушда яна бир квартирага эгалик қилади. Президентнинг собиқ соқчиси автопаркида Mercedes-Benz Geländewagen енгил автомобили ва Yamaha мотойўлтанламаси бор.
Изоҳ (0)