ХХР шимолидаги Ички Мўғулистон автоном ҳудудида охирги бир неча кун давомида дўл ёғиши натижасида 6 киши ҳалок бўлди, яна 43 минг киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маълумотларга қараганда, 8,8 минг гектар майдондаги қишлоқ хўжалик экинлари зарар кўрган. Маҳаллий ҳукумат 200 га яқин кишини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилди. Ёғингарчилик натижасида мамлакат иқтисодиётига 62 миллион юань (9,98 миллион доллар) зарар етди.
Ҳодиса жойига қутқарувчилар юборилди.
Изоҳ (0)