Ўзбек қовунлари шу кунларда АҚШ, Германия, Голландия ҳамда Россия супермаркетлари ва бозорларида харидоргир бўлиб турибди. «Потребитель.уз» гуруҳи фойдаланувчилари томонидан Facebook тармоғида жойлаштирилган фотолавҳалар шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «12news.uz».
Нью-Йоркда (АҚШ):
Германияда :
Олдинроқ ўзбеклар томонидан АҚШда чоп этиладиган «Ватандош» газетаси Американинг Аризона штатидаги Феникс шаҳрида илк ўзбек қовунлари пишиб етилгани ҳақида хабар берган эди. Бир гуруҳ деҳқонлар шаҳардан 45 километр узоқликдаги далада қовун етиштирган.
Америкада ўзбеклар етиштирган қовунлар асосан маҳаллий бозорларда сотилади. Деҳқонлар ўзларининг савдо дўконлари ва ресторанларига эга, у ерда инглиз ва рус тилларида «Ўзбек қовунлари» деб ёзиб қўйилган.
Изоҳ (0)