Пойга бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг соғлиғи яхшиланмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net» унинг менежери Сабина Кем маълумотига таяниб.
2014 йилнинг сентябрь ойида Шумахер касалхонадан чиқарилиб, Швейцариядаги уйига келтирилган эди. Маълум бўлишича, энди у тўшакка михланиб қолмаган ва даво муолажаларидан бўш пайтларда дераза ёнида ўтириши мумкин. Шунингдек, у қариндошларини таний бошлаган, бироқ юз мускулларининг қуриши туфайли гапириш қобилиятини йўқотган.
2013 йилнинг 29 декабрь куни Альп тоғларида чанғидан йиқилиши натижасида унинг бош мияси жиддий шикастланган эди.
Изоҳ (0)