Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтаётган Халқаро олимпия қўмитасининг 128-сессиясида 2022 йилги ХXIV қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мезбонлиги учун бўлиб ўтган овоз бериш жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Пекин шаҳри овоз бериш жараёнида ғолиб чиқди ва 2022 йилнинг 4—20 февраль кунлари ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги ХXIV қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мезбонлиги учун Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри ҳам даъвогарлик қилган эди.
Ушбу йиғилишда, шунингдек, 2020 йилги ўсмирлар қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилувчи шаҳар номи эълон қилинди. Мазкур мусобақалар Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Изоҳ (0)