Россия Федерацияси спорт ишлари вазири Виталий Мутко Россия футбол иттифоқига кўрсатган молиявий ёрдами учун Алишер Усмоновга миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради «Championat.asia».
«Биз ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик ва бу мавзуни ёпишни таклиф қиламан. Оғир дамда ёрдам берган ва шартномани бекор қилишда Капелло маошининг биринчи қисмини тўлашда кўмаклашган Алишер Бурхонович Усмоновга миннатдорчилик билдирмоқчиман», — дейди Виталий Мутко.
Олдинроқ Усмоновнинг ўзи Капеллонинг шартномасига алоқаси йўқлигини айтган эди.
Изоҳ (0)