Канадалик профессионал рестлер ва актёр Родди Пайпер 61 ёшида Лос-Анжелесда (Калифорния, АҚШ) оламдан ўтди. 2006 йили унга саратон хасталиги ташҳиси қўйилган эди. Бу ҳақда «ТАСС» маълумотига таяниб, «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.
Пайпер рестлинг йўналишида кўплаб унвонларга эришган бўлса-да, жаҳон чемпионлигини қўлга киритмаган эди. У кинода ҳам суратга тушган: 1988 йили «Орамиздаги бегоналар» фильмида бош ролни ижро этган, шунингдек, телесериалларда ҳам тез-тез қатнашиб турарди.
Изоҳ (0)