Швейцариянинг Гштад шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган Suisse Open Gstaad анъанавий халқаро турнирида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Беларуслик шериги Александр Бурий билан баҳсларга киришган Денис Истомин чорак финалда Томаш Беднарек (Польша) / Рамиз Жунаид (Австралия) дуэтини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Энди Денис Истомин / Александр Бурий жуфтлиги ярим финалда австриялик дуэт Юлиан Ноул ва Филипп Освальдга қарши кортга тушади. Иккинчи ярим финалда эса Марсель Гранольерс (Испания) / Марк Лопес (Испания) – Оливер Марах (Австрия) / Айсам-ул-Ҳақ Куреши (Покистон) ўзаро куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Истомин / Бурий жуфтлиги биринчи даврада Мариуш Фирстенберг (Польша) / Сантьяго Гонсалес (Мексика) дуэтидан 6:3, 7:6 ҳисобида устун келган эди.
Денис 30 июль куни Гштад турнирининг яккалик баҳсидаги иштирокини якунлаганди.
Изоҳ (0)