Нуфузи жиҳатидан Чемпионлар лигасидан сўнг иккинчи ўринда турувчи Европа лигасида учинчи саралаш босқич илк учрашувлари бошланмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Одил Аҳмедов ва Санжар Турсунов айнан бугун, 30 июль кунидаги ўйинларда ўз клублари сафида майдонга тушади. Бу ҳақда «Olamsport.com» хабар бермоқда.
Аҳмедовнинг «Краснодар» жамоаси учун Словакиянинг «Слован» клуби билан бугун ўтказиладиган учрашув жорий Еврокубок мавсумидаги илк ўйин бўлади. Санжар Турсуновнинг «Ворскла» клуби ҳам бу босқичда Словакиянинг яна бир жамоаси — «Жилина» меҳмони бўлади.
Изоҳ (0)