Ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири, аргентиналик Диего Марадона халқаро футбол федерациясида пайдо бўлган «мафия» билан курашиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Аргентинанинг «Америка» телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«ФИФА ичидаги «мафия» билан курашишим керак, — дея баён қилган Марадона. — Мен узоқ вақт давомида ўзларига тегишли бўлмаган нарсаларни ўзлаштириб келган кимсаларнинг танобини тортиб қўйишга аҳд қилганман».
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлигига навбатдан ташқари сайлов 2016 йил февралида бўлиб ўтади, унга қадар ташкилотни Йозеф Блаттер бошқариб туради. Олдинроқ бу сайловда иштирок этишини маълум қилган Марадона «вазиятни тўла назоратга олиш» учун чиндан ҳам ташкилотга етакчилик қилиш нияти борлигини яна бир бор тасдиқлади.
Изоҳ (0)