Швейцариянинг Гштад шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 494 310 еврони ташкил этувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этяпти. Ушбу мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ҳам яккалик, ҳам жуфтлик мусобақасининг илк даврасида зафар қучган эди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Кеча, 30 июль куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси португалиялик Жоао Соузага қарши кортга чиқди. Учрашув уч сет давом этди. Унинг дастлабкисида 7:6 Ҳисобида зафар қучган Денис кейинги иккитасида имкониятни бой бериб қўйди. Умумий ҳисоб 7:6, 6:3, 6:7.
Таққослаш учун, Соуза дунё рейтингида 43, Истомин эса роппа-роса 70-ўринни эгаллаб турибди. Бу йил юбилей 100-маротаба ташкил этилаётган Гштад турнири ғолиби 80 минг евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади.
Изоҳ (0)