Непалдаги кўчкилар натижасида камида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Непал Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Лумле қишлоғида 11 киши, Дудҳе қишлоғида эса тўрт киши қурбон бўлди. Ҳар иккала аҳоли пункти Катманду шаҳридан 200 километр ғарбда, тоғларда жойлашган.
Қутқарувчилар ҳодиса жойида иш бошлади. Ҳозирги пайтда Непалда ёмғирлар мавсуми бўлиб, бунинг натижасида тоғларда кўчкилар содир бўлмоқда.
Изоҳ (0)