Мутахассисларнинг Ҳинд океанида топилган қанот бўлаклари бир йил аввал йўқолган Boeing 777 самолётига тегишли эканлигига ишончи комил. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Терговчилар ва Boeing компаниясининг ҳаво хавфсизлиги бўйича мутахассиси океанда топилган бўлак ўтган йил март ойида йўқолган Малайзия самолёти қанотининг қисми эканлигига шубҳа қилмаяпти. Айни пайтда ушбу топилмани ўрганиш давом этмоқда.
Изоҳ (0)