2014 йил октябридаги синов парвози чоғида SpaceshipTwo хусусий космик кемаси ҳалокатга учрашига учувчининг хатоси сабаб бўлган. Бу ҳақда АҚШнинг Транспортдаги хавфсизлик миллий бошқармаси томонидан ўтказилган расмий тергов якунлари бўйича ҳисоботга таяниб, «Space.com» нашри хабар берди, деб ёзади «Kommersant.ru».
Таъкидланишича, ҳалокатда нобуд бўлган учувчи Майкл Олсбери пастлаш вақтида кема қанотларининг «атмосферали» ҳолатини зарур бўлган 1,4 товуш тезлиги (1700 км/соат) ўрнига, 0,9 товуш тезлигига ўтказган. Аэродинамик юкнинг ортиши натижасида космик кема бўлакларга бўлиниб кетди ва ерга қулади. Майкл Олсбери ҳалок бўлди, иккинчи учувчи Питер Сиболд эса катапульта воситасида ирғиб чиқишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)