Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида 28 июль, сешанба куни узлуксиз ёққан жала камида 11 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Банаскантха округида тўрт киши машинасини сув оқизиб кетганлиги, Ражкот округида эса уч фуқаро автомобилига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган.
Кучли ёмғир штатда 27 июль, душанбадан бери тинмаяпти.
Изоҳ (0)