Миср пойтахтидан шимолда жойлашган Ал-Убур шаҳридаги мебель корхонасида кучли ёнғин рўй берди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган расмий маълумотга кўра, бунинг оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, ўнлаб ишчи-ходимлар турли даражада жароҳатланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойига ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган. Терговчилар ёнғин сабабларини ўрганишни бошлаб юборди.
Изоҳ (0)