АҚШнинг Шимолий Кореядаги ҳукуматни алмаштиришга қаратилган ҳаракатларига жавобан, Пхеньян ўз ядро салоҳиятини мустаҳкамламоқчи, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Ўзимизни тажовузкор ҳарбий провокациялардан ҳимоя қилишимиз учун, ядро соҳасидаги мудофаа салоҳиятимизни янада мустаҳкамлашимиз зарур», — деди КХДРнинг Россиядаги элчиси Ким Хен Чжун.
Дипломат сўзларига кўра, АҚШ ва Жанубий Корея Корея минтақасида ҳарбий машғулотлар ўтказиб, Пхеньянни эгаллаб олиш ва мамлакатда ҳукуматни ағдаришни машқ қилмоқда.
Изоҳ (0)