Украинанинг Ужгород шаҳрида ирқ ажратиш билан боғлиқ жанжал кўтарилди: қора танли аёлни саккиз ойлик боласи билан автобусдан тушириб юборишди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 25 июль, шанба куни Карпатортининг Перечинск автовокзалида рўй берди. Гувоҳларнинг ҳикоя қилишича, аёл ўғли билан автобусга ўтирмоқчи бўлган, аммо йўловчилар уни транспортдан тушириб юбориб, буни видеога ҳам олган. Шундан сўнг автобус ҳайдовчиси милицияни чақиради.
Маълум бўлишича, Аси номли 23 ёшли аёл олти ой аввал таҳликали вазият туфайли Сьерра-Леонедан қочиб келган, Украинада эса тегишли мақомни олиш учун вақтинча истиқомат қилаётган экан.
Изоҳ (0)