Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ 28 июль, сешанба куни 1МDB давлат инвестиция жамғармаси билан боғлиқ можаролар сабаб ҳукумат таркибида ўзгартиришларни амалга оширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жумладан, Нажиб Раззоқни 11 миллиард доллар зарар кўргани туфайли махсус комиссия текшираётган мазкур жамғарма директорлар кенгаши раиси лавозимидан кетишга даъват қилган бош вазир ўринбосари Муҳиддин Ясин истеъфога жўнатилди. Ўз лавозимини сақлаб қолган ҳолда мамлакат ички ишлар вазири Аҳмад Зоҳид Ҳамидий ҳукумат раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди. Ундан ташқари, бош прокурор Абдул Ғани Патайл, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Паланивел Говиндасами, қишлоқ хўжалиги вазири Исмоил Сабри Ёқуб ҳам лавозимларидан айрилди.
Эслатиб ўтамиз, ой аввалида The Wall Street Journal бош вазирнинг шахсий ҳисоб рақамларига 1МDB жамғармасига яқин компаниялардан 700 миллион доллар ўтказилганлиги фош этилган мақолалар эълон қилганди. Айни пайтда Нажиб Раззоқ ёллаган адвокатлар нашрга қарши даъво тайёрламоқда.
Изоҳ (0)