Қримнинг Белогор туманидаги «Тайган» сафари-боғида учта урғочи шер ташрифчилар кўз ўнгида тимсоҳни еб қўйди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Гувоҳлар айтиб беришича, тимсоҳлар шерлар билан ёнма-ён жойлашган ҳовузда яшайди. Тимсоҳлардан бири ҳовуздан чиқиши билан, унга бир нечта арслон ҳужум қилиб қолган. Улар тимсоҳни тезгина еб битирган, кейинроқ уларга бошқа шерлар ҳам қўшилган.
Сафари-боғ директори Олег Зубков ушбу воқеа ҳақиқатда бўлиб ўтганини тасдиқлади ва бу мутлақ табиий ҳол эканлигини айтди. «Тўғри, афсусланса арзийди, тимсоҳ уч минг доллар туради… Лекин начора, буни табиат деб қўйишибди», — деди у.
Изоҳ (0)