Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Малайзия Boeing’ининг Донецк яқинида ҳалокатга учраши ҳақидаги иш бўйича халқаро трибунал тузиш тўғрисидаги резолюция БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинадиган бўлса, ушбу резолюцияга вето қўйишга ваъда берди, деб ёзади Meduza.
«Биз қарши овоз берамиз. Бунга шубҳам йўқ. Агар резолюция тўққиз ёки ундан ортиқ овоз тўпласа, вето қўямиз», — деди доимий вакил.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина шарқида ҳалокатга учраган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти бўйича халқаро трибунал тузиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини 29 июль куни кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа Малайзия, Австралия, Нидерландия, Бельгия, Буюк Британия ва Украина сингари давлатлар ташаббуси билан илгари сурилган бўлиб, Россия томонидан танқидларга учрамоқда.
Изоҳ (0)