Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида старт олган Baku Cup теннис турнирининг саралаш баҳсларида иштирок этяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Турнирнинг мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Саралаш мусобақасининг 6-ракеткаси сифатида қайд этилган Нигина илк даврада россиялик Ксения Ликинага қарши кортга чиқди. Бир соату 16 дақиқа давом этган учрашувда Абдураимова 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Нигина асосий тўр мусобақасига чиқиши учун италиялик Настася Барнеттни мағлуб этиши керак.
Изоҳ (0)