Қозоғистон Премьер-лигасининг 22-тури доирасида ўзбекистонлик Александр Гейнрих тўп тепаётган Чимкентнинг «Ордабаси» клуби Павлодарда «Иртиш» жамоаси меҳмони бўлди. Учрашувда «Ордабаси» 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Боз устига ўйиннинг 88-дақиқасида Гейнрих майдондан четлатилди. Биринчи босқичдан сўнг 35 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаган «Ордабаси» энди иккинчи босқичда кучли олтиталик билан медаллар учун кураш олиб боради.
«Иртиш» — «Ордабаси» 2:0 (0:0)
Голлар: Дудченко 50 (1:0), Ронкатто 90-пенальтидан (2:0).
Четлатиш: Гейнрих 88.
Изоҳ (0)