Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий Кореяда Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин эгаллаган Таэквондонинг WTF йўналиши бўйича ўтказилаётган нуфузли халқаро турнирда Ўзбекистон таэквондочилари томонидан ўтган олти кунлик мусобақалар якунларига кўра қўлга киритган медаллари сони 32 тага етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Катталар ўртасида ўтказилаётган Korea Open мусобақасида бугунги кунга қадар уч нафар ўзбекистонлик спортчи – булар амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин (+87 кг), Жасур Бойқўзиев (-87 кг) ва Мустафо Валиев (-58 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, катталар ўртасида ўтказилаётган мусобақада 2016 йили ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ўйналмоқда. Мазкур мусобақада ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб, 20 тадан рейтинг очкога эга бўлган уч нафар ўзбекистонлик таэквондочи дунё рейтинг жадвалида тутган ўрниларини янада яхшилаб олди.

Маълумки, мазкур очиқ чемпионатда ёшлар, ўсмирлар ва пумсэ йўналиши бўйича ҳам мусобақалар ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик ёш спортчилар бугунга қадар 11 та олтин, 11 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.

Бугун, 27 июль куни Корея очиқ чемпионатида сўнгги кун мусобақалари бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар