Торонтодаги Панамерика ўйинларида қатнашаётган чим устида хоккей бўйича Куба эркаклар терма жамоасининг ярми АҚШга қочиб кетди. Бу ҳақда «Echo.msk.ru» хабар бермоқда.
Натижада белгиланган 11 ўйинчи ўрнига саккиз спортчи билан майдонга чиққан кубаликлар Тринидад ва Тобаго терма жамоасига 0:13 ҳисобида имкониятни бой берди.Бу жорий Панамерика ўйинларидаги ягона шундай ҳолат эмас. Умуман, Куба терма жамоаси қароргоҳини 20 спортчи, жумладан, чим устида хоккей бўйича Куба аёллар терма жамоасининг саккиз аъзоси ва эшкакчиларнинг тўрт спортчидан иборат тўлиқ таркиби тарк этган.
Умуман, Панамерика ўйинларида Кубадан жами 150 нафар спортчи иштирок этаётган эди.
Изоҳ (0)