Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойнинг Shenzhen Airlines авиакомпанияси самолёти бортида ўзини ёқиб юборишга уринган шахс экипаж аъзолари ва йўловчилар томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Echo.msk.ru» хабар бермоқда.

Фото: «therakyatpost.com»

Фото: «therakyatpost.com»

Хабар беришларича, ҳодиса 26 июль, якшанбага ўтар кечаси Тайчжоу шаҳридан Гуанчжоуга учаётган рейсда юз берган. Йўловчи ўзини ёқиб юбориш учун бензин ва зажигалкадан фойдаланган.

Охир-оқибат, бортида 95 нафар йўловчи ва экипажнинг тўққиз нафар аъзоси бўлган самолёт Гуанчжоу аэропортига муваффақиятли қўнди, ўзини ёқиб юборишга ҳаракат қилган йўловчи эса полицияга топширилди.

Қайд этишларича, бортдаги икки киши тан жароҳати олган, бироқ жароҳат олиш тафсилотлари маълум қилинмаяпти. Шунингдек, йўловчи нима сабабдан ўзига ўт қўймоқчи бўлгани ҳам номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар