Россия президенти Владимир Путин Литванинг аксарият аҳолиси мамлакатни тарк этганига эътибор қаратиб, литваликларни Россияга таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Тез орада Калининград вилоятига ҳеч ким келмай қўяди. Авваллари Литвада қанча аҳоли бор эди?», — деди Путин Калининграддаги маҳаллий фестиваль ташкилотчилари ва иштирокчилари билан учрашув вақтида.
Бунга жавобан Калининград вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Николай Цуканов совет даврида Литвада 3,5 миллион киши истиқомат қилгани, ҳозирги вақтда эса мамлакат аҳолиси сони 1,4 миллионга яқин эканлигини айтиб ўтди.
«Аҳолининг ярмидан ортиғи Литвани тарк этибди. Яхшиси, Россияга келишсин», — дея қўшимча қилди Путин.
Изоҳ (0)