Баҳрайн ҳукумати эронлик амалдорларнинг бир қатор ғаразли баёнотларидан сўнг, Теҳрондаги ўз элчисини чақириб олгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, элчини чақириб олиш ҳақидаги қарор эронлик амалдорларнинг Баҳрайнга нисбатан дўстона бўлмаган муносабати ва унинг ички ишларига аралашувини намоён этувчи баёнотларидан сўнг қабул қилинган.
Баҳрайн ҳар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар барқарорлашишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)