Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши масаласидаги референдумни 2016 йилнинг июнь ойидаёқ ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
Ҳукумат раҳбари Буюк Британия охир-оқибат Европа Иттифоқи таркибида қолиши учун мавжуд ички ва ташқи вазиятдан борича фойдаланиш ниятида. Ўз навбатида, у Лондоннинг Брюсселга нисбатан талаблари бажарилишини ҳам истамоқда.
The Independent нашри маълумотларига кўра, бош вазир Кэмерон референдум санасини Консерваторлар партиясининг 2015 йил октябрь ойида Манчестерда бўладиган конференцияси вақтида эълон қилиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама халқаро майдондаги нуфузни сақлаб қолиш йўлида Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибида қолишига умид қилаётганини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)