Лас-Вегаснинг йирик меҳмонхоналаридан бири ҳисобланган Cosmopolitan Hotel’да ёнғин юз берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Меҳмонхонага кўплаб ўт ўчириш машиналари келди, бино узра қора тутун кўтарилган», — дейилади ABC News телеканали хабарида.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин меҳмонхонанинг ҳовуз жойлашган қисмида келиб чиққан.
3 минг хонаси бор Cosmopolitan 2010 йил декабрида қуриб битказилган. Унда Лас-Вегаснинг машҳур казиноси жойлашган.
Изоҳ (0)