Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 июль куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг мамлакат бош жамоаси мураббийи Самвел Бабаян ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди, деб хабар беради «Championat.asia».

Фото: the-uff.com

Фото: the-uff.com

«Менимча, бугунги ўйин барчага манзур келди. Бу баҳс сифат жиҳатидан аввалги ўйиндан юқори даражада ўтди. Иккала ўйинни таққослайдиган бўлсак, унда биринчи баҳсда бироз чарчоқ аломатлари билан ўйнагандик. Сабаби, футболчилар иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини ўтказмоқда. Футболчилар янги тактика, янги ўйин фалсафасига кўникишлари лозим. Биринчи ўйинда биз футболчиларнинг индивидуал маҳоратини кўриб олишимиз зарур эди. «Жар»даги беллашувда жамоавий ўйинни ташкил этиш борасида эмас, балки ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олиш учун уларни синаб кўргандик. Бугунги учрашувда жамоавий ўйинни ташкил этиш устида ишладик. Ҳар бир чизиқлар ўртасидаги боғлиқликларни кўриб олдик. Бу биз учун жуда муҳим. Биз бугунги ўйинда ўзимиз истаган мақсадга эришдик. Бугун майдонга тушган футболчилар ичидан 5—6 киши биринчи расмий ўйинда бошланғич таркибда тушишлари мумкин. Ушбу ўйинда биз ҳам, олимпия терма жамоамиз ўзига керакли хулосаларни чиқариб олди. Ўйин менга ёқди. Натижа ҳам адолатли бўлди. Иккинчи бўлимда янги футболчилар майдонга тушди ва ўйинни кучайтира олди. Жасур Ҳасановнинг маҳорати, ўйин сифати ўз сўзини айтди. Жасур Ҳасанов таркибимиздаги энг кучли футболчилардан бири ҳисобланади. Мен унга ишонаман ва Жасур Ҳасанов ҳали терма жамоамизга кўп фойда келтиради», — дейди Самвел Бабаян.

Сервер Жепаров терма жамоанинг биринчи расмий ўйинигача жароҳатидан фориғ бўладими?Вазиятни ўрганиб борамиз. Барча легионерларни кузатиб турибмиз. Ҳар бир терма жамоамизга ёрдам бермоқчи бўлган ўзбек фуқаросига эга футболчилар учун эшигимиз очиқ. Бу ерда унинг ёши ёки бошқа омиллар рол ўйнамайди. Терма жамоада спорт принципларига амал қилинади. Жепаров эса жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади.

Қайси чизиқ сизни кўпроқ безовта қилмоқда?Мени чизиқлар ўртасидаги боғлиқликлардаги муаммолар кўпроқ ташвишга солмоқда. Йиғин давомида асосий эътиборимизни айнан шу жиҳатга қаратдик. Бугун ҳимоя марказида биргина Егор Кримец ўз амплуасида ўйнади ва орқа чизиқда тартибли ўйин кўрсатдик. Асосий вазифамиз чизиқлар ўртасидаги боғлиқликларни вужудга келтириш.

Равшан Ҳайдаров Чимкентда Александр Гейнрихни ўйинини кузатиб келди. Бу борада фикрингиз?Равшан Ҳайдаров Гейнрихнинг ўйинидан яхши таассуротлар билан қайтиб келди. Бу мавзуни муҳокама қилдик. Сашани ўзи билан ҳам гаплашдик. Биз Гейнрихга ишонамиз ва уни терма жамоага таклиф қиламиз.

Россияда Вагиз Галиулин, Марков сингари футболчиларимиз ҳам бор...Биз ҳамма легионерларни кузатиб бормоқдамиз. Барча легионерлар ҳақида тўлиқ маълумотлар тўплаб бормоқдамиз. Уларнинг статистик маълумотларидан ҳам фойдаланмоқдамиз. Ўйинлари лавҳаларини кўриб чиқмоқдамиз. Барча легионерлар бизнинг диққат эътиборимизда бўлиб турибди. Лобановнинг ўзбек фуқаролигини олиш масаласи ҳам ҳал бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар