Россия президенти Владимир Путин Украина, Германия ва Франция етакчилари билан «нормандча формат»даги телефон суҳбатидан сўнг шошилинч равишда Хавфсизлик кенгашини чақирди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net».
Кремль матбуот хизмати ёзишича, «Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишдан ташқари, мажлис иштирокчилари ижтимоий-иқтисодий кун тартибининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашди».
Таъкидланишича, «норманд тўртлиги» етакчилари билан телефон суҳбатида Путин Украина томонини «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» вакиллари билан минтақаларнинг алоҳида мақомини қонунан расмийлаштириш бўйича келишиб олишга чақирди.
Бундан ташқари «норманд тўртлиги» етакчилари танклар, 120 миллиметрдан кам калибрли миномётлар ва 100 миллиметрдан кам артиллерия яроғ-аслаҳаларини туташиш чизиқларидан 15 километрга узоқлаштириш ҳақидаги ҳужжат бўйича келишиб олинганидан мамнунлик билдирди.
Изоҳ (0)