Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Юлдузли жанглар» фильмида Жа Жа Бинксга овоз берган актёр Аҳмад Бест бу ролни хонанда Майкл Жексон қўлга киритмқчи бўлганини маълум қилди, дея хабар берди Vice.

Фото: Walt Disney Pictures

Фото: Walt Disney Pictures

«Майкл Жексон бу ролни ўйнашни жуда истаган эди, аммо Жорж Лукас мени танлади. У Майкл Thriller клипидагидек Жа Жани гримда ўйнамоқчи эканлигини айтганди. Аммо Лукас, биринчидан, Жа Жа компьютерда чизилган бўлишини истаган. Иккинчидан, Майкл Жексон фильмга эмас, ўзига эътиборни қаратиб олган бўларди, Жорж эса буни истамасди», — дея изоҳ берди Бест.

2006 йилда, «Юлдузли жанглар. 1-эпизод . Яширин хавф» фильми экранларга чиққанидан сўнг 7 йил ўтгач, Жа Жа Бинкс «LoveFilm.com» сайтида ўтказилган сўров натижаларига кўра тарихдаги энг ёқимсиз киноқаҳрамон деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар