КХДРнинг миллий байрами — Ватан озодлик урушидаги ғалаба куни арафасида мамлакатда тарихий музей қурилиши якунланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Экспозиция билан танишиш учун КХДР етакчиси Ким Чен Ин келди ҳамда «халқ ва армияни аксилимпериалистик ва аксиламерикача руҳда тарбиялаш билан қизғин шуғулланиш» зарурлигини айтиб, бу «инқилоб ва мамлакат тақдирида катта аҳамият касб этиши»ни таъкидлади.
У Корея ярим оролидаги уч йиллик қуролли низо вақтида АҚШ амалга оширган «мудҳиш жиноятлар»ни эсга олди. «Америкалик империалистлар билан ҳисоб-китоб қилиш — бурчимиз», — деди у.
Изоҳ (0)