Кенияда фақат АҚШ президенти Барак Обаманинг мамлакатга ташрифини ёритадиган алоҳида пулли канал ишга туширилади, дея хабар бермоқда «Kорреспондент.net».
Канал бор-йўғи олти кун, 22—28 июль кунлари, Обама Кенияда бўлган вақт давомида ишлайди. Телеканалнинг ягона функцияси Обама ташрифини кеча-кундуз ёритишдан иборат бўлади.
Кения бу ҳафта ўз отасининг ватанига АҚШ президенти сифатида илк маротаба ташриф буюрадиган Барак Обамани тантанали тарзда кутиб олишга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)