Норвегия қироличаси Соня дугоналар билан қайиқда сайр қилиб юрган вақтида жароҳат олган қизга биринчи ёрдамни кўрсатди, деб хабар бермқода «Newskaz.ru».
Қайд этилишича, уч нафар қиз қайиқда сайр қилиб юрганда, унинг мотори бузилиб қолган. Қизлардан бири моторни тузатишга уринган, бироқ унинг оёғи қаттиқ яраланган. Қизлар қонни тўхтата олмагач, қирғоққа чиқишга қарор қилган.
Яқин атрофда ҳамроҳлари билан сайр қилиб юрган қиролича қиз яраланганини кўриб, ёрдамга ошиққан. У қизнинг оёғини боғлашларини ва унга иссиқ нарсалар келтириб берилишини назорат қилган. Буни гувоҳлар ҳам, қироллик саройи ҳам тасдиқланган. Кейинроқ қиз шифохонага олиб борилган, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Изоҳ (0)