Хитой ва Эрон мамлакат жанубидаги Макран соҳилбўйида иккита янги атом станциясини қуриш юзасидан келишувга эришди. Бу ҳақда 22 июль, чоршанба куни Эрон атом энергияси ташкилоти президенти Али Акбар Солиҳий маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Кейинги икки-уч йил давомида бир пайтнинг ўзида тўртта атом станцияси барпо этишга киришамиз. Қурилишда 20 мингдан ортиқ муҳандислар иштирок этади», — дея таъкидлаган Солиҳий.
Унинг айтишича, Эронда мавжуд «оғир сув» миқдори 90 тоннадан ошади, уран эса 7—8 тонна атрофида. Бу атом энергетикаси борасида режалаштирилган ишларни амалга ошириш учун етарли миқдор ҳисобланади.
Изоҳ (0)