Италия полицияси ноқонуний ўйин бизнесига қарши кураш операцияси доирасида 22 июль куни тонгда 41 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар бермоқда.
Италия молия полициясининг мазкур операциядаги асосий нишони Калабриядаги «Ндрангета» мафия ташкилоти эди. Операция доирасида умумий қиймати 2 миллиард евро бўлган мол-мулк мусодара қилинган.
Хусусан, Италиянинг 45 та ва халқаро 11 та компания мол-мулки, 1,5 минг ўйин шохобчалари мусодара қилинган ва музлатиб қўйилган, шунингдек, 82 та маҳаллий ва халқаро онлайн-ўйин сайтлари ёпилган.
Ҳибсга олинган 41 шахснинг 28 нафари қамоққа жўнатилган бўлса, 13 нафари уй қамоғига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)