Рим папаси Францискнинг Эквадор пойтахти Китога уюштирган ташрифи шаҳар ғазнасига 13,5 миллион доллар қўшимча фойда келтирди. Бу ҳақда КАI католик агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ташриф кунлари Китога папа қатнашган ибодатда иштирок этиш учун Колумбия, Перу, Венесуэла, Панама, Чили ва бошқа мамлакатлардан 30 мингга яқин чет эллик, шунингдек, 150 минг эквадорлик келган.
Изоҳ (0)