Олма-Отада «Сари-Арка» ва «Достик» метро бекатлари қурилиши бошланди, дея хабар бермоқда “Nur.kz”. Улар 2019 йилда очилиши режалаштирилган.
«Meтро қуриш — жуда катта ва жиддий иш. Ҳозир у ерда ишлар олиб борилмоқда. Дарахтларни кесиб, муҳандислик коммуникацияларини ўрнатмоқдамиз», — деди Олма-Ота Автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари ўринбосари Ғани Мирзахонов.
Нашр эслатишича, бу йил Олма-Отада «Сайран» ва «Москва» метро бекатлари очилди.
Изоҳ (0)